Кайда колди
Уммонмисан, арикмисан?
Бургутмисан, баликмисан?
Кароматинг кайда колди?
Кора чугмисан ё маёк?
Магрур дарахтмисан, япрок?
Забардаст тогмисан, тупрок?
Салобатинг кайда колди?
Шумхабар буронми, насим?
Хамрохинг кибрми, фахм?
Шафкатлимисан, берахм?
Аломатинг кайда колди?
Гулзормисан, чул-биёбон?
Зиёмисан ёки зиён?
Йулбошчинг шайтонми, Рахмон?
Далолатинг кайда колди?
Куёшмисан ё дагал дул?
Богбонмисан ёки булбул?
Подшохмисан ё чури, кул?
Ваколатинг кайда колди?
Тошмисан, жавохир дури?
Одамлар ёмони, зури?
Зулматми, одиллик нури?
Кафолатинг кайда колди?
Ёлгон бошкарар ё инсоф?
Конунга вафоми, хилоф?
Кур'онда касаммиди, лоф?
Адолатинг кайда колди?
Мадина Хасан 3.10.2019 /10.30/
Свидетельство о публикации №119100701743