Табиат ноласи

Ассалому-алайкум кадрли Хамшахрим!
Недан гамгин дарахтлар, кайгуда Пойтахтим?
Узидан кетдими ё инсон боласи?
Ерни ларзага солар табиат ноласи.
 
Худбин режа тузманглар, Сог япрокни узманглар.
АЛЛОХ НЕЪМАТИН АСРАНГ! Бузманглар, бузманглар.
 
Онам Тошкентим дардингдан огриндим,
Хушбуй ифоринг согиндим, согиндим.
Фахрим - Пойтахтим дардингдан огриндим,
Куёшинг нурин согиндим, согиндим…
 
Увол хак(и)да сузлар Пайгамбар хадислари,
Исрофгарчиликка йул куйманг азизларим.
"Хаёт манбаи сувни мухофаза килинг",
Бир томчисин хам тежанг, кадрини билинг.
 
Амударё, Сирдарё тулиб-тошарди бисёр,
Суви пастлаб колдику булинг хушёр, булинг хушёр.
 
Ёлгиз Оролим дардингдан огриндим,
Мехр булогим согиндим, согиндим.
Азиз Чорвогим дардингдан огриндим,
Хар бир ирмогинг согиндим, согиндим…
 
Савлатин йукотмасин, тиз чукмасин тоглар,
Тингланг юрак фарёдин йиглар богу-роглар.
"Мусаффо хаво юзлаб хасталикка даъво",
Бахраманд булинг, гард юктирмасдан аммо.
 
Энг файзли Шохимардон, Бойсун-у гузал Чимён,
Ором олинг, зарар берманг хеч качон, хеч качон.
 
Она Диёрим дардингдан огриндим,
Куклам бахоринг согиндим, согиндим.
Ота маконим дардингдан огриндим,
Магрур Чинорим согиндим, согиндим…
 
 
 
Автор музыки и слов: Мадина Хасан /18.04.2018/ Москва
 


Рецензии