Етим хакки

Етим хаккин еяркан виждони йук нокаслар,
Биров кадрини ерга урар шухратпарастлар.
Худо берган ризкингга сабаб аслида Худо,
Иймон, инсоф ёр булсин хар инсонга доимо!

Кимгадур дуодасан,кимдан кунглинг ранжиган,
Кимдур сенга нафратда, яна кимдур ачинган.
Кимдур уз йулин топди, кимлардур изланишда,
Кимдур Шукрлар этса, кимдур хануз нолишда.

Такдир уйини ажиб, инсон зоти мураккаб,
Тузок куяркан хадеб хаёт сенга атайлаб.
Танлов хукуки бисёр, тугрисини топсанг бас,
Ракиб гажишга тайёр, мухлисинг айлар хавас.

Дилда неки булсаки инсон тузар режасин,
Харакат килар токи кургунча натижасин.
Йулда баъзан нотаниш сенга салом йуллайди.
Халол булса хар бир иш АЛЛОХ УЗИ КУЛЛАЙДИ!

Мадина Хасан 6.03.2012


Рецензии