Навоий

Дунёга келган шахрим Навоий,
Кайда булмайин дилимда доим.
Богчага илк кадамлар... Сунгра мактаб,
“Фарход”, “Ширин” маданият саройи.

Устозларга таълим учун ташаккур,
Истеъдодим чархлаган тугураклардур.
Санъат танловларида олий уринлар,
Фахрий ёрлик, совринлардан менман магрур.

Навоий, Навоий - буюк алломадек кадринг улуг!
Навоий, Навоий янги биноларинг булсин кутлуг!
Навоий, Навоий - Кадимги Кармананинг тарихи...
Навоий, Навоий оламдаги шахарлар ичра энг суюк!

Мустакиллик майдони мажмуаси...
Мангу хотира алангаси...
Пурвикор савлат туккан бу хайкаллар 
Она шахримнинг азиз рамзи!

Юрагимда мухри кайтмас болалик,
Эски суратлар абадий эсдалик.
Ота онам, якинлар... Дуст, синфдошлар...
Кимлар хаёт, кимлар эса тарк этди.

Навоий, Навоий  буюк алломадек кадринг улуг!
Навоий, Навоий янги биноларинг булсин кутлуг!
Навоий, Навоий кадимги Кармананинг тарихи...
Навоий, Навоий оламдаги шахарлар ичра энг суюк!

Автор музыки и слов: Мадина Хасан  /30.04.2018/ Москва


Рецензии