Сенми

           ***
 Сенми, кийнокларим лахзасин
 Ёшартмокка уринган у кечмиш?
 Узок толиккан, ишк лахжаси
 Телбаланди-ю,яна хуш учмиш..
 Яна, олам чайкалди титраб
 Жунун сахросига утлар куйиб
 Ичдилар зардоб шаробин туйиб
 Улолмаган улимлар питраб
 Ичдилар,кулкуллатиб,маззалаб..
 Махрига жон этиб садога
 О,чайкалишиб,бехуш тишлаб лаб
 Пичирлаб,"Сен..калбим ардоги.."
 Ха.. шу дард хуружида куйиб
 Ха-ха-хувин зикрида тулгонди
 Шафакларга сочилди-ю,ёнди
 Корачиклар, конига туйиб
 Сенми? Хаёлларим-у, унг, тушда
 Телбавор-у,мосуво кезган?
 Неларни, даъво килган бехушдан
 Эс оздириб хам эси озган?
 Телбадай, гох йиглаб,гох кулиб
 Англолмай,бу дард бедаволигин
 Ва шундай дард оламда борлигин
 Даъвосин билолмаган... сулиб
 Сенми,хурларнинг харобасида
 Жаъми гам, фирокларим сасида
 О, тентираётганим бетуш?
 Менми,  азобларингнинг аслида?
 Бир нигохингдан, котган,бехуш...
 Куйиб,хижрон хазонин, васлида...
               ***
   


 
 

 
 

 


Рецензии