Борликда бир ифор чайкалиб колди

             ***
 Борликда бир ифор чайкалиб колди
 Атргул-у,сумбул,райхонни  чимдиб
 Ой-у,юлдузлар хам махлиё толди
 Бу фусундан бехол,лабини кимтиб

 Эриб-эриб кетди,майсада шабнам
 Курар кун келди заминга осмонни
 Саболар хам  тиркиратди  гумонни
 Хаворанг булутларга куёш хамдам
 
 Нихоят,олам ишк-у, рашкдан кизиб
 Узни харён уриб,киёлаб сизиб
 Ёкди,гина-кудурат,араз,нозин!

 Дил эсдан оздими,бошлади созин
 Дийдор ташнаси жигари эзилиб
 Келдинг шекилли...ишк, бошлар боз-бозин
                ***


Рецензии