Mag astvi

                Ма;астви

Чамбудида кўп йиллар бурун,
Ма;аради улу; хон эди;
У пайт элнинг кундузлари тинч,
Кечалари нурафшон эди.
Йил;илари тўлиб яйловда,
Отарлари кўп эди элнинг;
Шодумонлик билан тўлалган,
Гашти бўлган ;ар бўлак дилнинг
Хонга айтар тилаги бор-ди;
   10 Бахти бор-ди хонумон бисёр.
Юртда бирор хондан ранжиган,
Фу;оро йў; эди дилафкор.
Зеро зулм урчиган жойнинг,
Эртаси йў; билар эди хон.
Шунинг учун элга омонлик,
Юртга тинчлик тилар эди хон.
Ма;ахоннинг кўркам, келишган,
Уч азамат ў;ли бор эди.
Уччови ;ам мерган, па;лавон,
20 Уччови ;ам лочин, сор эди.
Ма;абали ва Ма;адиви,
Ва кенжаси Ма;астви яна.
Ном ;ўйганди ;о;он уларга,
Уй;ошликни истаб мардона.
Чиндан инсон пок тилак билан,
Не тиласа бераркан холи;.
Мана тасди;: хоннинг уч ў;ли,
Бир-бирига суянчи;, бо;ли;.
Бундан орти; бахт борми хонга,
30 Бундан орти; толе музаффар.
Ўйларди хон ўз-ўзи бир-ла,
Холи ;олган пайтлар ;ар сафар.
Ва шукрона ;иларди ;аёт,
Кўргизган бу раволиклардан.
Кечганди у шу;ратга, шонга,
Бўлган барча даъволиклардан.
Унинг бундай боси; салобат,
Феъли ўрнак ў;илларига.
Ма;абали ва Ма;адиви,
40 ;ам Ма;астви дил-дилларига;
Улу; хоннинг хул;и-атвори,
Тарбияси синггани шундан.
Хондан шундай ў;иллар кўрган,
Малика-да хурсанд-ди бундан.

                ***
Зийнатланган дилкушо  бо;нинг,
;арам учун ;урилган кўркам;
Кошонанинг айвон ё;ида,
Канизаклар турарди мул;ам.
Тонгнинг жозиб нур шуълалари,
   50 Ёритаркан осмон то;ини;
Уй;отарди энг аввал бунда,
Канизаклар иттифо;ини.
Саодатманд малика кўнгли,
Ахир ўзи нима тусайди?!
Канизаклар айтган за;оти,
Шарт му;айё ;илмо; истайди.
Чунки хоннинг хо;иши шундай,
Чунки хондан шундай фармойиш:
«-Маликанинг ;албида мудом,
60 Равна; топсин бахт ва осойиш.
Аримасин лабидан кулгу,
;еч ;ўнмасин ;ово;ида ;ор.
Бу дунёда давронин суриб,
Юраверсин хушнуд, пурви;ор».
Хоннинг эзгу бу ниятини,
Канизаклар дилда тутарди.
Маликанинг ;ар кун, о;шоми,
Мисли орзу каби ўтарди.
Турфа кентдан келган ме;монлар,
70 Торти;лару  сов;а, сайиллар;
Маликанинг ;адам, пойига,
Тўкилгувчи нилуфаргуллар.
;аммасида о, бир дилбахтлик,
Бир ;аройиботлик бор эди.
Келмагунча то у фожеа,
Бир тажалли шодлик бор эди.
Шунинг учун на кўнгил но;ис,
На изтироб, на дил хун эди.
Ўша кун ;ам ;амма кунлардек,
80 Бир ажойиб дилбар кун эди.

                ***
Маликанинг хобго;онида,
Келтирдилар канизлар хабар:
«-Бугун тонг-ла, хон ила бирга
Ша;зодалар ;илмо;-чун сафар;
То;, ўрмонга йўлга отланмиш.
Ва шу боис оналаридан,
О; тилагу, дуо олмо;;а,
Келмо;далар хоналаридан.
Уч ша;зода, уч ёв;ур ботир,
90 Остонада ;ону; турмо;да.
Маликайи олиялардан,
Кирмо; учун изн сўрмо;да».
Маликанинг мулойим кўнгли,
Бу истакни ;анотлантирди.
Ва зум ўтмай салом келтирган,
Уч ў;лини ;ошида кўрди.
Ма;абали ва Ма;адиви,
Ва кенжаси Ма;астви яна;
Бир эркалик, ме;рибон кўз-ла,
 100 Бо;иб турар унга мардона.
Уч ша;зода – орзуманд хаёл,
Бунда дилкаш ;араб тураркан.
Ва йўл олди оналаридан,
О; фоти;а, дуо сўраркан;
Маликанинг ;албида дилкас,
Алланечук тўфон бошланди.
Киприклари бир ;ов намланиб,
Чарос-чарос кўзи ёшланди.
;ар ў;лини ба;рига босиб,
 110 Камарбаста бошин силади.
Саё;атин мунавварлигин,
Сўраб бир пас дуо тилади.
Маликага не бўлди билмай,
Ша;зодалар бу ;олдан ;айрон.
Ахир нега, кўз ёш нимаси,
Саё;ат бу – бир сайрли он.
Шундан йи;и келса кўз ёшга,
Ша;зодалар лолу-мастона;
Дарёдай кенг, то;дек сарбаланд,
 120 ;алби учун му;аддас она.
Агар иймон мувофи; бўлса,
Такрор-такрор иймон бу ;олга;
Уч ша;зода она ;ошидан,
Чи;арканлар шундай а;волда;
Ё;дуланиб  осмон  кўкида,
;уёш заррин нурларин сочди.
Хон ва унинг ў;илларига,
Та;дир сафар эшигин очди.

                ***
Ма;аради ;ар ;анча улу;,
 130 Ва ;ар ;анча шохруд эрса-да;
Камтарликни тутганди одат.
Фахрланиб ;ар не деса-да,
Мол-дунё-ю, хонлиги эмас;
Оиласи сурури эди.
Бу оламдан топган-тутгани,
Ў;иллари ;урури эди.
Шунинг учун улар-ла бирга,
Мудом дами зав;;а тўлади.
О;ин каби  тошиб юраги,
 140 Бир пин;оний шав;;а тўлади.
Ў;иллари ёнида бўлса,
У ўзини сезар кўп эркин;
Бамисоли ёшлик пайтидек,
Аввалгидек абжир ва дуркун.
Шу боисми, сал бўш бўлса бас,
Фарзандлар-ла ва;тин чо; этар;
Оталарин бундай феълини,
Ша;зодалар кўп ардо; этар.
Чунки доим бундай фурсатлар,
 150 Улар учун байрамга ;иёс;
Ё, саё;ат ўрмонга, то;;а,
Ё, овдаги гаштли э;тирос;
Оловланиб бундай дамларда,
Ваъда этар ;узурбахш чо;лар.
;андай гўзал бутазор ўрмон,
;андай гўзал далалар, то;лар.
Уч ша;зода буюк хон ила,
Букун бунда йўл солар экан;
Табиатнинг хуш ;авосидан,
 160 Олам-жа;он зав; олар экан;
Кўнгиллари жунбушга келиб,
Туй;уларин тоширар эди.
Кўкаламзорлар яшашга бўлган,
;авасини оширар эди.
Йўл ё;алаб кета-кетгунча,
Турфа гиё;, турфа чечаклар;
Бир ба;орий палла гуллаган,
Настаринлар, пушти печаклар.
Дасторгуллар ифор таратиб,
 170 ;аршиларди уларни бунда;
Хон ва унинг уч ў;ли гўё,
Се;рланган каби афсунда;
То; этаклаб ўрмон тарафга,
Борардилар аста пиёда;
Чор-атрофнинг гўзаллигидан,
;айратлари ошиб зиёда.
Улар назар ;илган, ;илмаган
Манзаралар ;оларкан ортда;
;ара;айзор, ;амишзор кўллар,
 180 Чорлар эди уларни олдда.
;алин ўрмон бошланган сари,
;ушларнинг ;ам чу;ури тинар;
Сокинликни бузиб ;айдандир,
Эман шохи ;арсиллаб синар.
Ё, олмахон финди; ён;о;ин,
Ча;иб ташлар тепангдан пастга;
О;ринсанг-да, чўчитмаслик-чун,
Ю;орига ;арайсан аста.
;изилиштон тумшу;и билан,
 190 Толнинг ;овак жойини ковлар;
Ўша ердан ;ашоратлар ё,
;андайдир ;урт-;умурс;а овлар.
О, буларнинг ;аммаси бирам,
Сайё; учун хуш ва бетакрор.
Табиат-ла бирга бўлишнинг,
Бир ўзгача осойиши бор.
Хон ва унинг уч ў;ли шундан,
Ошуфта ва сармаст борарди.
Париллатиб укки учганда,
 200 Алангланиб кўкка ;арарди.
Кўкда эса барглар ;оплаган,
Ўрмон аро нур тушар хира;
;уёш кузу, ;ишдан таш;ари,
Бу жойларни кўрмаган сира.
Чунки  азим сершох дарахтлар,
Ёйганича милярд баргларин;
Бори фа;ат нурдан яралган,
Шимиб олар ;уёш зарларин.
Шундан улар ма;обат билан,
 210 Осмон тараф бўй чўзиб ётар.
Бу дарахтлар улканлигига,
Ўтган-кетган ;араб донг ;отар.
Хон ва унинг уч ў;ли бунда,
Келар экан тушга етганда;
Чарчо; энган таналарида,
Бир ;орди;у ланжлик элтганда.
Ма;аради тўхтаб шу жойда,
«-Бўлди орти; юрмайман»-деди.
«-Бунда пича дам олмасам гар,
 220 Шу ўрнимдан турмайман»-деди.
Хоннинг амри вожиб эмасми,
Шахзодалар тўхтади бирдан;
Тараддига  тушлик ;илмо;;а,
Тузук-;уру; жой йў; бу ердан.
Соя-сал;ин бир гўша-ки бу,
Атрофидан жил;алар о;;ан.
Гўнафшазор, мома;аймо;лар,
Майсазорга сир;алар та;;ан;
Гуллолалар сай;ал ва чирой,
 230 Бериб ётар ;ар ба;ор бунда;
Тўхташаркан тушлик ;илмо;;а,
Хон ва унинг уч ў;ли шунда.
Ўзлари-ла олиб келишган,
Егуликлар олди хуржундан;
Чаманзорга дастурхон тўшаб,
Писта, бодом солди хуржундан.
Яна олма, анор дегандек,
Мева-чева дастурхон тўлди.
Эрта на;ор ошпаз пиширган,
 240 Тандир-кабоб ўртада бўлди.
Егуликлар ишта;а билан,
Ранги-руйи бирдан ;ув учди.
Ў;иллар-ла, хон жил;адаги,
Зилол сувдан симириб ичди.
Нафси ором топган ;ар зотнинг,
Ахир чарчо; босиши тайин.
Жаннат ;иди келадур;он бу,
Бундай жойга ўтирган сайин.
Шунинг учун мудрамасдан хон:
 250 «-;ани, омин айтамиз» - деди.
«-Бир оз  муддат, дам оламиз-да,
Сўнгра уйга ;айтамиз»-деди.
Шахзодалар сайр гаштидан,
;али бундо; тўймагани-чун;
Хоннинг кескин бу ;ароридан,
Бирданига тортдилар ма;зун.
Ма;абали тўн;ич эмасми,
Муаммони йўлини топди.
Унинг дониш, топо;он зе;ни,
 260 О;алари учун ас;отти:
«-;ароринггиз бизга хон ота,
;онун эрур кўнгаймиз»-деди.
«-Амр этинг ;ар не десанггиз,
Сизга бўйин сўнгаймиз»-деди.
«-Фа;ат бир пас, изн берсанггиз,
Бир айланиб, елиб келайлик.
Шу атрофдан доривор ўтлар,
Ва гиё;лар териб келайлик.
Унгача сиз дам оласизу,
 270 Кетар олди куч жамлагайсиз.
Биз ;ам дори-дармонлик учун,
Гербарийлар хўб ;амлагаймиз.
Уйга ;айтсак саройдагилар,
Бизга ;айрат билан бо;синлар.
Уларнинг ;ам сайру-саё;ат,
Пича биздек дилин ё;синлар.»
Ма;аради тўн;ич ў;лини,
Сўзларини ё;май тинглади.
;ар учала ша;зодага ;ам,
 280 Кўзларини бо;май тинглади.
Аммо улар о;ринмасин  деб,
«-Майли, фа;ат тез ;айтинг»-деди.
«-Адашсанггиз, овоз берганча,
Дарагинггиз даст айтинг»-деди.
Шахзодалар ота ;ошидан,
Кетарканлар хон ;араб ;олди.
Кўнгли мав;ум, нажиб сезгидан,
Мун;айганча ;асратга толди.
Ма;аради – буюк, улу; хон,
 290 Шу ла;зада недир туярди.
;алби-;ўри – ў;илларини,
;а;и;атан ;атти; суярди.

                ***
Шахзодалар кенг ўрмон аро,
Борарканлар шахдам, мардона;
Кайфлари чо; бир сурур билан,
Туй;улари тошиб ордона.
Ўра-ё;и ;амишлар босган, 
Олдларидан бир ари; чи;ди.
Бир ари;-ки, жилла бўлса-да,
 300 Ичларида сувлари йў;-ди.
Улу; хоннинг учта дилбанди,
Ўтирдилар бунда бир пастга;
Ма;абали иниларига,
Ва;м билан сўз ;отти аста:
«-Иниларим, юрагим менинг,
Алланечук ;ислар туймо;да.
;айвонларнинг тажовуз хавфи,
Хатар хавфи дилим ўймо;да.»
Акасининг гумонасига,
 310 Ма;адиви ;ўшилган бўлди.
Лекин бунда ўз жониданмас,
Жигарлардан хавотир ;илди:
«-Ўз жонимни таслимга ;ўйиш,
;ўр;инч эмас мен учун рости.
Лекин сизни завол кўрмо;дан,
Юрагимни ва;има босди.»
Улар сўзин тинглаб Ма;астви,
Ўз кўнглидан кечган ;исларни;
Айтди ма;рур акаларига:
 320 «-;ўр;итмо;да не ;ис сизларни,
Менинг бундай хавотирим йў;.
Нима ўзи жондан айрилиш,
Нима ўзи умр заволи;
Йў;дир менда бундайин ташвиш.
Лекин айтсам ;ар нечук кўнглим,
Алланечук зав;лар туймо;да;
Бахтиёрлик, шодлик, хурсандлик,
Олам-жа;он шав;лар туймо;да.
Менимча биз ари; оралаб,
 330 Юрсак бирор неъмат топамиз.
Кейин ортга ;айтмо;имиз бор,
Кутаётир бизни отамиз.»
Ма;аствининг таскинваш нут;и,
Акаларга кўп таъсир этди.
Дилларида эзгу кушойиш,
Ва ишончга хўб асир этди.
Шундан ариб хавотирлари,
Ари; бўйлаб юриб кетдилар.
Ўрмоннинг ;о; ичкарисида,
 340 Бир сал;инго; жойга етдилар.
Ва у ерда ва;му- ;айрат-ла,
Болалаган барсни кўрдилар.
Бир ла;зада унинг ;ошида,
Забонсиз гунг каби турдилар.
Бамисоли ари; бошида,
Келган ;ўр;ув бўлиб намоён.
Шиддат тўл;ин ша;зодаларни,
Ва;шат ичра титратди шоён.
Лекин тангри ило;ийининг,
 350 Омад ;уши пат ёйган эди.
Ту;;ани ва очлиги боис,
Йўлбарс ;олдан хўб тойган эди.
Шунинг учун унинг мажоли,
Турарга ;ам кўтармасди ;ол.
Очлигидан болаларини,
Емо;;а ;ам тайёрди бе;ол.
Буни кўриб ша;зодаларни,
;ўр;увини ачиниш олди.
Уччови ;ам ўз ;олларича,
 360 Турфа хаёл, ўйларга толди.
Ма;абали – тўн;ич ша;зода,
Укаларга : «-Кетгаймиз»-деди.
«-Ахир барснинг ушбу азобин,
Кўриб бунда нетгаймиз»-деди.
«-Бечора барс етти кун бўлган,
Ту;;анига етти боласин;
Ейишга ;ам тайёр уларни,
Тополмасдан очлик чорасин.»
Акасининг бу сўзларини
 370 Тинглаб туриб Ма;астви айтди:
«-Нима ейди, ўзи йўлбарслар,
Нима унинг маъ;ул ов;ати?..»
«-Барс, ёввойи мушук, арслон,
Бўри, тулки ов;ати ер.
Буни исси; ;он аралашган,
;овур;а ва ла;мли гўшт дер.
Бундай ов;ат топиб беришга,
Унга бизнинг имконимиз йў;.»
Шундай дея тўн;ич ша;зода,
 380 Укаларга айлади буйру;:
«-Етар кетдик, барснинг ра;мин еб,
 Имкон йў;дир орти; ;олишга,
Отамизнинг интизор айлаб,
Минг хавотир аро солишга»...

                ***
Улар кетди, ортга барс ;олди,
Бир сўз етди тараддуд учун;
Кетарларкан бир ;ис уй;онди,
Ма;аствининг кўнглида нечун?!
«-Ахир ;андай,»- ўйлар эди у,
 390 «-Бундай ташлаб кетмо;лик мумкин;
Шундай жо;ил, хунбин кўнгил-ла,
Нирванага етмо;лик мумкин.
Одамзоднинг олий ;ислари,
Нечун бунча тубанликка ;ул?!
Кимлар улар?! Улар одамлар,
Жўмардликни унутган буткул.
Дилларидан алла;ачонлар,
Ўчиб кетган со;ир туй;улар.
Ачинмаса шундай ;ол учун,
 400 Ахир ;андай одамлар улар».
Шундан унинг кўнгли бузилиб,
Хўрлик ;албин тоширар эди.
О;алари бундан кетмо;-чун,
Ма;аствини шоширар эди.
Шунинг учун у со;иб комрон,
Будд;анинг чин му;иб, сомеъси;
Махаяна одати ;а;;и,
Эзгуликнинг улу; ;омийси;
У ;удратли буюк Тангридан,
 410 «-Бу гуно;-чун авф сўрай,»-деди.
Чунки улар оч ;олган барсни,
Бе;ол ташлаб кетмо;да эди.
Илтижо-чун бунда Ма;астви,
Бир дам ёл;из ;олмо;чи бўлди.
Тангри учун кўнгил амрига,
Бир дам ;уло; солмо;чи бўлди.
Акалари Ма;аствининг бу,
Виждон амрин ;абул этдилар.
«-Кейин тезро; етиб ол»-дея,
 420 Уни бунда ташлаб кетдилар.
Ёл;из ;олди комрон Ма;астви,
Тафаккур ва Тангри ;ошида;
Билмас эди ўзи ;ам ;атто,
Нелар тушар унинг бошига.
У ўйларди: «-Менинг бу жисмим,
Комилликка тўлмай зиёда;
Миллион бора ;айтган ортига,
Миллион бора келиб дунёга.
Етар энди менинг атманим,
 430 Сансарада саросарлиги;
Бу танам, бу вужудим нима,
Тириклигим - унинг борлиги;
Лекин бир кун ўлганимдан сўнг,
Яна ;айта ту;илишлик бор.
Азоб чекиб, изтироб чекиб,
За;;ум ютиб бў;илишлик бор.
Ту;илади, инсон ўлади,
Жисм ру;-чун мисоли кийим;
Комилликка эришмасам гар,
 440 Нирванага етмо;лик ;ийин.
Нима ;илдим мен ;аётимда,
Нима ;урбон фидоийликка;
Эй йў;, асло, ;еч нарса ;илмам,
;а;и;атга юз бурсам тикка.
Айни чо;да шундай ;ол мавжуд,
Тангрим менга бермо;да синов.
Лекин буни ўзимдан бўлак,
Яхшиям-ки, билмайди биров.
Мен ўзимни оч йўлбарс учун,
 450 ;урбонликка жасорат этгум;
Тирикликнинг бу азобидан,
Шу йўл билан ;утилиб кетгум.
Ахир менинг покдомон ру;им,
Орзу, хаёл, ;ирс-ла бўл;анди.
Азоб чекиб, изтироб чекиб,
Моддиюнлик аро тўл;онди.
Мен ру;имни бу азоблару
;ут;азгайман у;убатлардан;
Айланмо;им учун  бир куни,
 460 Будд;а айтган будисатвлардан».
У шундай деб кийимларини,
Йўлбарсларнинг ;ошида ечди.
Бу дунёнинг зебу-зийнати,
Жами бору-йў;идан кечди.
Ва она барс олдига келиб,
«-Мени е»-деб узала тушди.
Бу ;олатдан жаме борли;нинг,
Ўй-хаёли бошидан учди.
Бажарса-да бурхон талабин,
 470 Лекин йўлбарс уни емади.
Заифлиги боисми билмам,
;атто унга я;ин келмади.
Буни кўриб дилшахд будисатв,
Ўз ;албини баттар хун ;илди;
;амиш билан ўмган томирин,
Тиз;ин ;онин сачратиб тилди.
Ва йўлбарснинг ;ошида яна,
;он тиз;итиб намоён бўлди.
Бундан осмон ва ер тебраниб,
 480 Кўлнинг суви тўл;инга тўлди.
Шамол кўкка булутни ;айдаб,
Осмон юзи ;орон;улашди.
Тангри кўкдан нилуфаргуллар,
Ё;дирганча унга улашди.
Барс ётган сой ажиб дурахшон,
Ё;дуланиб гулларга тўлди.
Йўлбарс уни ;онини ялаб,
Сўнг тезгина еди, у ўлди...

                ***
Ма;абали ва Ма;адиви,
 490 Кўкдан гуллар ё;ганин кўрди.
Ма;аствини ўйлаб негадир,
;албларида хавотир турди.
Улар билди, бир нима бўлди,
Лекин нима, билмасди улар;
Сой бўйида кўкдан не сабаб,
Ё;аётир нилуфаргуллар.
Икки о;а, Ма;астви ;олган,
Ўша жойга ;айтдилар шошинч;
Гўё бунда ;еч не бўлмаган,
 500 Маскан каби турар эди тинч.
Ма;астви йў; эди бу жойда,
Барс ва унинг болалари йў;.
Сокин ру;ли ўрмон ;онуни,
Жимжитликда ёзарди буйру;.
Ма;абали ва Ма;адиви,
О;аларин чорлаб кўрдилар.
Охир туй;ус бир ;а;и;атга,
Ўкинч билан юзни бурдилар.
Ма;аствининг кийим парчаси,
 510 Ётар эди беланиб ;онга;
Унинг ру;и ило;ий ма;зуб,
Чи;иб борар эди осмонга.
Шундан ё;;ан нилуфаргуллар,
Шарафланган ;урбонлик учун;
Ма;аствини шундай ;илишин,
Билмадилар о, улар нечун?!
О;алари оч ;олган барсга,
Ўз танини ;урбон ;илибди;
Акалари учун ;аётни,
520 Энди у сиз аф;он ;илибди.
Шундан улар нола чекишиб,
Бунда йи;лаб турар эдилар.
Энди улар хон отасига,
Ма;аствисиз нима дейдилар.
Оналари сўраса агар,
;андай жавоб айларлар ахир;
Саройда ва эл-;ал; олдида,
Ма;аствисиз найларлар ахир.
;анимлари сўраса бир кун,
 530 ;арарларми афтига шундай.
Пушаймонлик уларни бунда,
Олар эди забтига шундай...

                ***
Ма;аствининг ўлими зумда,
Кўп ўтмасдан саройга етди.
Малика ва хоннинг кўнглини,
Ного;оний ажал хун этди.
Йи;лар эди малика замон,
Йи;лар ;алби тилка бўлган хон;
Унларини ил;арми замин,
 540 Дардларини тингларми осмон.
О, Ма;астви, улу; будисатв,
Тирикларга не чора энди.
Ахир нега бундай йўл тутдинг,
Ўлмаслигинг сени мумкинди.
Ўз танингни ;урбон ;илишни,
Йўлбарсларга фарз деб билдингми?!
Башариятнинг асраб ;олмо;ни,
Одамзод-чун ;арз деб билдингми?!
Ахир ;ара, ён-атрофингда,
 550 Яшаётир ;андай одамлар.
Савоб, фарзни тушунмас улар,
Келмас энди сандай одамлар.
Хон отангни чок бўлган ;алби,
Сенсиз ;амлар аро тирналар;
Афтода;ол руйхуш онангни,
Юрагига ботар игналар.
О;аларинг о, энди сенсиз,
Тинсиз азоб ичра ;олдилар;
Нега сени ёнингдан кетиб,
 560 Сўзларингга ;уло; солдилар.
Йў;-са, йў;-ди бундай фожеа,
Армон дилни хушламасди йў;.
Чунки бундай ;ам келишига,
Бермаганди улу; хон ;у;у;.
Лекин бугун у фармон ;илди:
«-Ма;астви-чун ма;бара ;уринг;
Ва ў;лимни суякларини,
Тўплаб, шунга келтириб ;ўйинг.
Менинг комрон ў;лимни токи,
 570 Эслаб юрсин бунда авлодлар.
;андай собит инсонлар бўлган,
;андай комил бўлган аждодлар».
Кўп ўтмади ўша ма;бара,
Ма;астви-чун ;урилиб битди.
Э;-;ей, дўстлар, ўшандан буён,
Олдда ;анча асрлар ўтди...

              Эпилог
;айда ;озир ўша ма;бара,
Мен билмайман, мен кўрганим йў;.
Худди ундай фидоийликни,
 580 Орзу, хаёл йў;, сурганим йў;.
И;болимнинг башоратини,
;андай бўлар кўрсатур замон;
Энг аввало ўша кунларга,
Сен шоирим етиб бор омон.
;алб-;ўрингда чекмагин ;усса,
Юрагингдан ечмагин тугун;
Башар учун, одамият аро,
Ким Ма;астви бўлолар букун.
Йиллар йитди, гардун айланди,
 590 Унинг шони энди ўтмишдир.
Лекин замон ўз комрон ў;лин,
Будисатвлик учун кутмишдир.
Ким у?! Менми, сенми, ё ўзга,
Ким бўлса ;ам келсин дунёга;
Чунки зордир букун она ер,
Фидоийлик деган зиёга.
Ёвузликдан зада, озурда,
Эзгуликка талпинар юрак;
Дунё мангу турмо;лик учун,
 600 Бу оламга Ма;астви керак!!!

                2007 йил июл – 2008 йил март.
                Тошкент – Яккасарой.


Рецензии

В субботу 22 февраля состоится мероприятие загородного литературного клуба в Подмосковье в отеле «Малаховский дворец». Запланированы семинары известных поэтов, гала-ужин с концертной программой.  Подробнее →